Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг парламентга навбатдаги мурожаатномаси 29 декабрь куни Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ва бошқалар иштирок этди.

Ушбу тадбирда қатнашган «Газета.uz» фотомухбири Абдулло Ёдгоров давлат раҳбарининг тўртинчи мурожаатномасини фототасвирларга муҳрлади.

Тадбир аввалида депутатлар, сенаторлар, вазирлар, давлат арбоблари, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳокимлар, маданият ва спорт вакиллари, ёшлар, қолаверса, халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарлари ва экспертлар ташриф буюриб, бир-бирлари билан қизғин суҳбат қуришди. Сўнгра улар ўзларига белгиланган жойларни тўлдира бошлашди.

Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев (ўртада) ва «Тараққиёт стратегияси» маркази директори Элдор Туляков (ўнгда).

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов.

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарлари (ўнгдан чапга) — Акмал Саидов, Актам Ҳаитов, Алишер Қодиров, Улуғбек Иноятов.

Президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов.

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев, Давлат божхона қўмитаси раиси Муротжон Азимов ва Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев.

Президентнинг ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича маслаҳатчиси Рустам Иноятов.

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев. У маросим давомида фотографларни кўздан қочирмади, уни ким суратга олаётганини билиб олиш мақсадидами, синчковлик билан кузатиб турди.


Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳам ўзини суратга олаётганларни нигоҳи билан кузатиб юрди.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев.

Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев.

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов.

«Шуҳрат» медали соҳиби Дилшодбек Ҳайдаров.

Бош вазир Абдулла Арипов.

Шундан сўнг, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мурожаатномани бошлаш учун маросимга ташриф буюрди.

Спортчилар Нигора Турсунқулова, Дмитрий Шокин.


Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилни — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилди.

Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов (чапдан иккинчи).

Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров.

Телеоператор Мирҳалил Миржалолов.


Кадастр агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаев.

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Жон МакГрегор.

Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов (марказда).

Давлат раҳбарининг нутқи якунига етгач, Ўзбекистон мадҳияси куйланди.



Халқаро пресс клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжа.

ДХХ раиси Абдусалом Азизов ва ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов. Шу расмдан сўнг, улар бизни яна расмга олишаяпти дея, бир-бирига қараб кулиб қўйишди. Вазир эса суратга ким олаётганига қизиққандек, қараб қўйди.


Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов. «Газета.uz» фотомухбирининг таъкидлашича, вазир АҚШ элчисига бу йил оғир келгани ва ўзбек халқи янги йил киришини интиқлик билан кутаётганини айтган.

Ўз навбатида, АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм ҳам буни тасдиқлаб, умуман бутун жаҳон 2020 йил тезроқ тугашини кутаётганини қўшимча қилган.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева.

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Боситхонова.

Журналист Дилобар Ёқубова ва бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Улуғбек Мухаммадиев.

Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев журналистларга Андижон ва Жиззахдаги тендер савдоларида агар фақат манфаатлар тўқнашуви юзага келган бўлса, бунга қонунчиликда ҳеч қандай жазо белгиланмаганини тушунтирмоқда.

Блогер, ҳуқуқшунос, ЎзА директори ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев эсдалик учун расмга тушмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов ва Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Актам Хаитов.