Оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган 56 нафар Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг Новосибирск шаҳридаги аэропортдан махсус рейс билан қайтарилмоқда. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Россия Федерацияси Бош прокуратураси одам ўлдиришга уриниш, талончилик, ўғирлик ва бошқа жиноятларда айбланётган фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича мурожаатларни қондирганлигини айтмоқда.

Бундан ташқари, Россия Федерацияси Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти Қўқон шаҳар судининг бир гуруҳ шахслар томонидан гиёҳванд моддаларни ноқонуний сотишга урингани учун чиқарган ҳукмини ижро этиш учун фуқарони экстрадиция қилиш тўғрисидаги сўровини қондирди.