Хитойнинг Ойдан тупроқ олиб келиш учун космосга учирилган «Чанъэ-5» йиғувчи аппарати 17 декабрь куни ўз миссиясини муваффақиятли якунлаган ҳолда Ерга қайтди, дея хабар берди «Синьхуа» ахборот агентлиги.

Аппарат сўнгги 44 йил ичида илк бор Ерга Ойдан тупроқ олиб келди.

«Ушбу модулнинг Ерга қайтиши уч босқичдан: Ойга учиш, Ойга қўниш ва Ой тупроқларининг намуналарини Ерга етказиб беришдан иборат бўлган Ойни ўрганиш дастури режасининг муваффақиятли якунланганини англатади. Дастур 2004 йилда бошланган эди», — дейилади хабарда.

Миссия дастлаб 2017 йилга режалаштирилган эди, кейин у 2019 йил охирига, кейин эса 2020 йил ноябрига қолдирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Чанъэ-5» йиғувчи аппарати 24 ноябрда космосга учирилганди.