«Ziyouz.com» портали асосчиси, журналист Давронбек Тожиалиев ўзининг Facebook саҳифаси орқали Истанбулга киритилмай, Ўзбекистонга депортация қилингани ҳақида пост қолдирди.

Журналистнинг ёзишича, бунга қадар у Туркияга 5 маротаба борган ва ҳеч бирида бу каби муаммо кузатилмаган. Туркия Ички ишлар вазирлиги миграция бўлими ходимлари нега тақиқ қўйилганлигини билмасликларини, тақиқ ҳукумат тарафидан қўйилганини билдиришган.

Istanbul terminali "Terminal" degan filmni ko‘pchilik maza qilib tomosha qilgan-a? Krokoziya degan davlat tugatilib,…

Опубликовано Davronbek Tojialiyev Понедельник, 14 декабря 2020 г.

Маълумот ўрнида, Давронбек Тожиалиев ўз фаолиятини 2001 йили сентябрь ойидан «Маърифат» газетасида мухбир бўлиб бошлаган. 2011 йили Нью-Йорк шаҳрида чоп этилган биринчи ўзбек газетаси — «Ватандош»нинг бош муҳаррири бўлган. У 2004 йили «Ziyouz.com» порталига асос солган. Айни пайтда унинг бош муҳаррири ҳисобланади.