Газета.uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда мазали ва тўйимли пиццалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Помидор ва мол гўштидан қилинган ветчинали пицца


Юпқа ва майин, мазали асос билан бойитилган мана бундай пицца ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.

Лавашда қилинган пицца


Оддий лаваш хамиридан ажойиб ва мазали пицца тайёрлаш мумкин. Бундай лавашнинг асосини эса хоҳишингизга қараб ўзгартиришингиз ҳам мумкин.

«Pepperoni» пиццаси


Моцарелла пишлоғи билан пишириладиган «Pepperoni» пиццаси машҳур ва энг севимли пиццалардан бири ҳисобланади. Ҳозир эса уни уй шароитида қандай тез ва осон тайёрлаш мумкинлиги ҳақида гапириб берамиз.

«Calzone» пиццаси


Пиццалар ҳар хил кўринишда бўлади. Aммо тайёрлаш техникаси ўша-ўша: хамир ёйилиб, масаллиқлари терилади. Ушбу пицца ўзгача кўринишга эга бўлганига қарамай, таъми барчага таниш бўлган пиццалардан қолишмайди.

«Margarita» пиццаси


Бу пиццанинг таркиби жуда оддий бўлиб, уни қуйидагилар ташкил қилади: моцарелло пишлоғи, помидор ва унга такрорланмас ифор бағишловчи райҳон япроқчалари.

Италянча юпқа хамирли пицца


Худди қаҳвахоналарда тортиладиган юпқа хамирли пиццаларнинг асл рецептини тақдим этмоқчимиз. Бундай хамирни тайёрлаш жуда осон. Ушбу пицца ўзининг таъми билан катта-ю кичикка бирдек ёқиши аниқ.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15