Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига Мақсудов Алишер Иркинович номзоди депутатлар томонидан маъқулланди. Ушбу хабарни «Газета.uz» га қўмита матбуот хизмати тасдиқлади.

Алишер Мақсудов 1996 йилда Тошкент енгил саноат ва тўқимачилик институтини ва 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. У 2017 йилдан бери «Ўзпахтасаноат» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Экология давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов сентябрь ойида Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.