30 октябрь куни соат 09:00 ларда Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Пахтакор маҳалласида яшаган икки нафар вояга етмаган ака-ука (2004 й.т., коллеж талабалари) ис газидан заҳарланганлиги ва иккала ўсмир ҳам вафот этганлиги ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берган эди.

Ушбу ҳодиса уйнинг ётоқхонасига ўрнатилган газ печидан ис гази сизиб чиққанлиги сабабли содир бўлганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шу ўринда Бош прокуратура барча фуқаролардан шу каби кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ис газидан заҳарланмаслик учун қандай чоралар кўриш кераклиги ҳақида хабар берган эдик.