27 октябрь куни Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди «Дунё» АА.

Маросимда Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси Бахтиёр Саидов ҳамда Гуандун провинцияси ва Гуанчжоу шаҳар Халқ ҳукумати раҳбарлари иштирок этишди.

Гуандун, Фуцзянь, Хунань, Хайнань провинциялари ҳамда Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном тумани ушбу Бош консулхона округига киритилди.

Бош консулхонанинг очилиш маросимида Ўзбекистоннинг сармоявий, экспорт ва сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.