GEOX брендининг биринчи расмий дўкони классик моделлар ва мавсумнинг замонавий трендларидан иборат куз-қиш 2020 тўпламининг пойафзал ва устки кийимларини таклиф этади. Италиянинг GEOX компанияси аёллар, эркаклар ва болалар оёқ кийимлари, шунингдек аёллар ва эркаклар учун устки кийимларни ишлаб чиқаради.


Бренднинг ташриф қоғози — бу ички мембрана ёрдамида қулайлик яратадиган патентлашган Respira технологияси. Бундай натижага функционал тешикларга эга бўлган тагчармнинг ўзига хос алоҳида конструкцияси туфайли эришилган.


Оёқ кийимларини яратишда, шунингдек, қуйидаги технологиялардан фойдаланилган:

  • Nebula — нафас олиш хусусиятлари, енгиллик ва ажойиб терморегуляция — танадаги ҳароратнинг бир хил бўлиб туришини таъминлайдиган технология;
  • Aerantis — ҳаракат вақтида фаоллашадиган ўзига хос бўлган ноёб шамоллатиш тизими.


Куз-қиш 2020−2021 мавсуми учун GEOX дизайнерлари асосий гардероб учун анъанавий моделларни, шунингдек сўнгги мода тенденциялари руҳидаги моделларни ҳам тақдим этишади. Таниқли итальян брендининг ихчам ва бежирим пойафзаллари ҳар қандай вазиятда ҳам сизга ажойиб кўриниш бахш этади.

GEOX брендининг пойафзалини харид қилар экансиз, бу пойафзал сизга узоқ йиллар давомида хизмат қилишига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Юқори сифатга эга материаллар ва технологиянинг мунтазам такомиллашиб бориши GEOX пойафзали ва устки кийимларини нафақат имкон қадар қулай, балки пишиқ ва чидамли ҳам қилади.

Telegram: t.me/geoxuz
Instagram: @geox.uz
Facebook: fb.com/pg/geoxuzbekistan
Telegram-бот: t.me/geox_etalon_bot

Реклама ҳуқуқи асосида.