19 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чақрабарти иштирокида Ўзбекистонда ислоҳотлар дастурини узоқ муддатли истиқболда давом эттиришнинг стратегик йўналишларини кўриб чиқди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Хусусан, мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатдошлигини ошириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва бошқарув кадрлари сифатини тубдан ошириш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Президент маслаҳатчиси Сума Чакрабарти. Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, сентябрда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ раҳбари Сума Чакрабарти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган эди.