Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси августдан октябргача бўлган даврда бошқарма эҳтиёжлари учун блогерлар ва ОАВда маълум қилинганидек 28 млрд сўмга 133 та эмас, балки 18 млрд 789 млн 813 минг сўмга 81 та транспорт воситаси сотиб олингани хабар қилди.

«Газета.uz» ҳам бу ҳақда маълумот тарқатган, улар давлат харидлари порталидаги маълумотларга таянилган эди.

ЙҲХББнинг қайд этишича, ҳақиқатдан ҳам бошқарма томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида:

  • 15 та Equinox AT;
  • 20 та Cobalt GS/16МТB;
  • 13 та Lacetti 1,5 (L-Comfort Plus);
  • 1 та Lacetti 1,5 (L-Elegant/АТ Plus);
  • 2 та Volkswagen Caddy (Trendline);
  • 14 та SAZ HC-40 автобуси;
  • 16 та Мalibu-2 автомобиль сотиб олинган.

«Ушбу автотранспорт воситалари фақат хизмат вазифаларни бажариш мақсадида харид қилинганлигини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.

Бошқарма барчадан харид килинган автомашиналар сони ва нархига аниқлик киритилмаган норасмий маълумотларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатмасликларини, бу билан фуқароларни нотўғри маълумотлар билан чалғитмасликларини сўради.