16 октябрь куни соат 15:10да эпимаркази Афғонистонда бўлган зилзила Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмик прогностик мониторинг марказининг маълумотларига кўра, зилзила эпимарказида магнитуда 5,5 га тенг бўлиб, чуқурлик 223 км ни ташкил қилган.

Эпимарказдан Ўзбекистон ҳудудларигача бўлган масофа ва ушбу ҳудудлардаги силкиниш кучи қўйидагича бўлган:

  • Тошкент (554 км) — 2 балл;
  • Наманган (497 км) — 2 балл;
  • Андижон (481 км) — 2 балл;
  • Фарғона (430 км) — 2 балл;
  • Гулистон (489 км) — 2 балл;
  • Жиззах (496 км) — 2 балл;
  • Самарқанд (511 км) — 2 балл;
  • Бухоро (696) — 2 балл;
  • Термиз (361 км) — 2 балл;
  • Қарши (545 км) — 2 балл;
  • Навоий (646 км) — 2 балл.