Президентнинг 8 октябрдаги қарори билан Шаҳло Ўткуровна Турдиқулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар берди Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

Шаҳло Турдиқулова 1973 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Шу кунга қадар у Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори лавозимида ишлаб келган.

Шаҳло Турдиқулова — биология фанлари доктори, профессор. «Дўстлик» ордени соҳибаси. Илмий фаолияти давомида 160 тадан ортиқ илмий ишлари, жумладан 2 та ўқув дарслик ва 2 монография чоп этилган. Хирш индекси — 11, ишларига бошқа олимлар томонидан иқтибос келтириш статистикаси — 1085, Ўзбекистонда деярли энг юқори умумий Импакт факторига эга — 149,5.