Жума кунининг биринчи ярмида пайшанба кунига қараганда 4−6 даража пастроқ ҳаво ҳарорати кузатилди. Мамлакатнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.

Худди шундай совуқ ҳаво республика ҳудудида эртага ҳам давом этади. Кечаси ҳарорат 3−6 даража, шимолда 0−3 даража совуққача пасаяди ва кундузи 13−17 даражадан юқори бўлмайди, бу 5−7 даражага меъёрдан паст.

Республиканинг катта қисмида 10 октябрь куни ҳам шундай қуруқ ҳаво сақланиб қолади. Фақат Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий ҳудудлари Туркманистон ҳудудларидан нам булут массалари кириб келади. Фарғона водийси вилоятлари ҳамда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида ёмғир ёғади, денгиз сатҳидан 2000 м баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Кечаси ҳаво ҳарорати 3−6 даража илиқ, шимолда 0−3 даража совуққача, кундузи эса ҳаво 18−20 даражагача исийди.