Ўзбекистон ва Тожикистон компаниялари ва идоралари ўртасида 724 млн долларлик 308 та инвестиция ва савдо шартномаси имзоланди, дея хабар берди Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тожикистонга ташриф буюрди ва мамлакат президенти Имомали Раҳмон билан учрашди.

Шунингдек, Душанбеда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг еттинчи йиғилиши ҳам бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Тожикистон бош вазири Кохир Расулзода билан биргаликда иштирок этди.

Комиссия йиғилишидан сўнг бизнес-форум бўлиб ўтди, унда енгил сановат, шунингдек, озиқ-овқат, электротехника, машинасозлик саноати, фармацевтика ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида саноат кооперациясининг янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

«Томонлар божхона ва чегара назорати тартибларини оптималлаштириш, шунингдек темир йўл инфратузилмаси объектларини қуриш, модернизация қилиш ва жиҳозлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар», — дейилади ИТСВ баёнотида.