29−30 сентябрда бутун Ўзбекистон ҳудуди баландликдаги циклон таъсирида бўлади. Республика бўйича булутлилик ортиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

29 сентябрь куни кўпчилик вилоятларнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм ва Бухоро вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. 30 сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона войдийси вилоятларида ёмғир ёғади. Баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши эҳтимоли мавжуд.

29−30 сентябрда кундузги ҳарорат 15−20 даражагача пасаяди, бу иқлимий меъёрдан 6−8 даражага пастдир.

1−3 октябрда бутун мамлакат ҳудудида об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тунда ва эрталаб совуқ ҳаво оқимининг таъсири ҳали сақланиб туради, ҳарорат 5−8 даражагача пасаяди. Кундузи қуёш нурлари ҳавони аста иситиб, ҳарорат 22−25 даражагача кўтарилади.