25 сентябрь Тошкент вақти билан соат 15:35 дан бошлаб Telegram тармоғида носозликлар кузатила бошлади. Бу ҳақда Downdetector хизмати маълумот бермоқда. Ҳозирда тармоқ фаолияти барқарор ҳолатга қайтган, дея хабар берди Telegram расмий твиттери.

Фото: downdetector.ru

Хабар берилишича, носозликлар Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳри, Беларусь, Украина, Германия, Италия, Эстония, Латвия, Франция, Венгрия ва қисман Ўзбекистондаги (Тошкент шаҳри ва унга яқин ҳудудлар) фойдаланувчилар орасида кузатилди.



Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.