Air Arabia авиакомпанияси эндиликда Абу-Даби ва Тошкент шаҳарлари ўртасида мунтазам парвозларни амалга оширади, дея хабар берди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

9 сентябрда «Ўзавиация» агентлиги томонидан Air Arabia компаниясига «Абу-Даби — Тошкент — Абу-Даби» йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

Рухсатнома Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида имзоланган ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида тақдим этилди.

Авиакомпания мазкур йўналишда Ўзбекистонга парвозларни Airbus-320−214 ҳаво кемаларида амалга оширади.