7 сентябрь куни коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов АОКАда ўтказилган брифингда коронавирусга тест таҳлиллари бўйича маълумот берди.

Икромовнинг қайд этишича, ҳозирда кунига 30 мингдан 40 мингтагача лаборатория тест таҳлили ўтказилмоқда. Шундан 200−300 тагача ҳолатда мусбат натижа аниқланяпти.

Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов 14 июль куни «пандемия бошида бир кунда 3 минг тест олган бўлсак, бугун кунига 22−24 минггача ПЗР тест қилиняпти», дея таъкидлаганди.