Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Мустақил Давлат Ҳамдўстлиги (МДҲ), Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг қўшма мажлисида иштирок этди.
Баҳодир Қурбонов (ўнгда).

Тадбир Москва вилоятидаги «Патриот» («Ватанпарвар») боғида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу раҳбарлиги остида бўлиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, мажлис «халқаро алоқаларимиз тарихида бундай даражадаги илк учрашув бўлди», дея хабар қилди РФ Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Йиғилишда ШҲТ, МДҲ ва КХШТ мудофаа маҳкамалари раҳбарлари терроризмга қарши курашдаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

«Сентябрь охирида „Кавказ-2020“ стратегик қўмондонлик-штаб ўқувларида терроризмга қарши кураш бўйича қўшма вазифаларни ишлаб чиқиш таклиф этилди», — Сергей Шойгу. Бундай ўқувлар илк бор ташкил этилмоқда.

Йиғилишда биологик хавфсизликка, жумладан, минтақага мансуб бўлмаган давлатларнинг ҳарбий-биологик фаолияти билан боғлиқ таҳдидларга қарши ўзаро кўмаклашиш бўйича эҳтимолий чоралар муҳокама қилинди.