20 август куни Ўзбекистонда 581 та коронавирус ҳолати аниқланди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Сурхондарё вилоятида 1, Тошкент вилоятида ҳам 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Самарқанд, Навоий ҳамда Андижон вилоятларида жами 498 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 37 693 нафар бемордан 33 442 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3997 нафар бемордан 255 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.