31 июль куни Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами нишонланмоқда. Коронавирус пандемияси шароитларида оммавий тадбирлар ўтказилиши тақиқланган, шунинг учун мамлакат мусулмонлари байрам намозини уйда ўқишди. Фотожурналист Ҳусниддин Ато ушбу куни одатда одамлар билан тўладиган пойтахтдаги Ҳазрати Имом мажмуасининг 2020-йилги ва олдинги йиллардаги расмларини «Газета.uz» билан бўлишди.