5 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9829 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 106 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 1 нафари эса Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 3373 киши даволанмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 10 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 6034 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 31 нафар киши ҳаётдан кўз юмган.