Microsoft Googleни ортда қолдириб энг қиммат брендлар учлигидан ўрин олди. Microsoft 326 млрд долларга, Google эса 323 млрд долларга баҳоланди. Amazon брендининг нархи $415,9 млрд гача кўтарилиб, компания яна биринчи ўриндан жой олди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.

Amazon BrandZ Top 100 дунёнинг энг қиммат брендлари рейтингида яна биринчи ўринни эгаллади. Бренднинг нархи бир йил ичида учдан бир қисмга ошиб, 415,9 млрд долларгача кўтарилган.

Иккинчи ўринни 352,2 млрд долларга баҳоланган Apple бренди эгаллаган. Учинчи ва тўртинчи ўринларда Microsoft (326,5 млрд доллар) ва Google (323,6 млрд доллар) брендлари турибди. Аналитиклар буни оммавий карантин даврида уйдан туриб фаолият олиб боришда Microsoft Teams ҳамкорлик дастурларига талабнинг ўсиши билан изоҳламоқдалар.

Бешинчи ўринда Visa (186,8 млрд доллар), олтинчи ўринда Alibaba (152,5 млрд доллар) компаниялари туришибди. Alibaba бренди қиймати йил давомида 16 фоизга ўсган.

«Рақамли қурилмалар ёрдамида инсонларга ҳаётга мослашиш ва қулайликка эришиш учун имконият яратган брендларнинг нархлари ошган ёки ҳеч бўлмаганда ўз тоифаларида етакчиликка эришишган», — дейилади ҳисоботда.

TikTok, Хитойнинг қисқа видеолар яратиш иловаси, BrandZ Top 100 да янги пайдо бўлганлар орасида энг юқори поғонани эгаллади. Бренд 16,9 млрд долларга баҳоланмоқда, ва бу KFC, Uber ва Adidasга қараганда баландроқ.

100 та бренднинг умумий қиймати 5 трлн долларга етади. Бу эса 2019 йилга нисбатан 5,9% га кўпроқ.