Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

«Давлатимиз раҳбари ташриф давомида вилоятнинг қатор туманларида бўлиб, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар билан танишиши режалаштирилган», — дейилади хабарда.