Жума, 19 июнь куни Ўзбекистонда 179 та коронавирус ҳолати қайд этилди (жами — 5946 та).

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, янги ҳолатларнинг 46 таси Карантин муассасаларида, 29 таси аҳоли орасида (шундан 24 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Тошкент вилоятида), қолган 4 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

️Аввал хабар қилганидек, бугун 74 нафар фуқаро соғайди. Уларнинг 68 нафари Тошкент шаҳридаги, 6 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5946 нафар бемордан 4273 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1654 нафар бемордан 14 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

️Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 33 601 нафар, стационар карантинда эса 22 875 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.