Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Давлат активларини бошқариш агентлиги муассислигида UzAssets инвестиция компанияси ташкил этилади. Бу ҳақдаги тегишли қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштирилди.

Қарорга мувофиқ, давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестициявий жозибадорлигини таъминлаш учун сотишдан олдин тайёргарлик ишларини амалга ошириш ва салоҳиятли инвесторларга сотиш орқали хусусийлаштиришнинг муваффақиятли натижаларини таъминлаш бўйича Давлат активларини бошқариш агентлиги муассислигида акциядорлик жамияти шаклида UzAssets инвестиция компанияси ташкил этилди.

Мазкур компаниянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • давлат акция пакети (улуши) устав капиталига берилган корхоналарни сотишдан олдин тайёрлаш, шу жумладан уларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, бу борада самарали механизмларни жорий этиш бўйича хорижий, халқаро институтлар ва компаниялар билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш;
  • корхоналар фаолиятини комплекс таҳлил қилиш (due diligence), жумладан, инвестициявий таҳлил қилиш, «бенчмаркинг» усулида таққослаш орқали ривожланиш прогноз кўрсаткичларини белгилаш;
  • корхоналарнинг даромадлилик нормасини халқаро амалиётдаги мезонлар (IRR, NPV, EBITDA ва бошқалар) асосида таҳлил қилиш;
  • устав капиталига берилган акция пакетларини (улушларини) самарали бошқариш, корхоналарни ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош корхоналарга айлантириш;
  • салоҳиятли инвесторларнинг рўйхатини (short-list) шакллантириш;
  • инвестиция воситачиларини жалб этган ҳолда, «Road Show» дастурларини ишлаб чиқиш ва мақсадли аудиториялар учун тақдимотлар
    ўтказиб борилишини ташкил этиш;
  • иқтисодиёт тармоқларини узоқ муддатли ривожлантириш мақсадларидан келиб чиқиб, устав капиталига берилган активларни
    салоҳиятли инвесторларга сотиш орқали барқарор ва муваффақиятли хусусийлаштиришни таъминлаш.

Маълум қилинишича, UzAssets компаниясининг устав капитали Агентлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ҳисобидан 20,0 млрд сўм миқдоридаги пул маблағлари ҳамда тегишли корхоналарнинг давлат акция пакетлари (улушлари) номинал қийматида бериш ҳисобига шакллантирилади.

Шунингдек, дастлабки босқичда UzAssets инвестиция компаниясининг устав капиталига қуйидаги 10 та корхонанинг давлат улушлари берилади: