2020−2021 ўқув йилидан бошлаб тажриба тариқасида учта олий таълим муассасасида масофавий ўқитиш шакли жорий этилади, дея хабар берди Давлат тест марказининг матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 2020−2021 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент давлат педагогика университетида тажриба тариқасида босқичма-босқич масофавий ўқитиш шакли жорий этилиши режалаштирилган.
Хабарга кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Адлия ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан 1 августга қадар масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш тартиби белгиланади, дастурий-аппарат комплекси яратилади ва тегишли ОТМларнинг ўқув жараёнига масофавий ўқитиш платформаси жорий этилади ҳамда зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланади.
Бундан ташқари, 1 сентябрга қадар илм-фаннинг ишлаб чиқариш билан фаол интеграциялашувини таъминлаш мақсадида фундаментал ва инновацион тадқиқотлар учун мақсадли грант маблағларини ажратиш механизми тубдан қайта кўриб чиқилиши ҳақида маълум қилинди.
Aziz Abdullayev
O'zi ta'lim sifati qoniqarsiz bo'lib turgan bir paytda masofaviy ta'lim ahvolni badtar og'irlashtirib yubormaydimi!? Yana uni ustiga pedagogika universitetida-ya!!!