3 июнь куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3815 нафарни ташкил этмоқда, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган, 1 нафари эса Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси.

Ҳозириги пайтга қадар кун давомида мамлакатда 54 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Айни пайтда мамлакатда 3014 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.