27 май куни тахминан 09:00 22 ёшли Damas ҳайдовчиси Н. Т. Қашқадарё вилояти Китоб тумани Искана аҳоли манзилидаги ички йўлдан ҳаракатланиб кетаркан, икки ёшли болани босиб кетди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизматининг хабар қилишича, бола олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.