27 май соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3369 (+14) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида (Шофиркон туманидаги битта оила аъзолари) аниқланган. Мазкур ҳолат ушбу вилоятга коронавирус инфекцияси қайтганини кўрсатмоқда. Шунингдек, 5 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. 2 нафари эса Тошкент вилоятидан (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган).

️Айни пайтда мамлакатда 2668 (+32) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Тузалганларнинг 25 нафари Тошкент шаҳридан, 5 нафари Самарқанд вилояти ҳамда 2 нафари Навоий вилоятидан.

️Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 687 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 нафари ўта оғир аҳволда, 3 нафари эса оғир аҳволда.