23 май куни Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи бир фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган.Бу ҳақда «Коронавирус инфо» расмий Телеграм-канали туман Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига таяниб маълум қилинди.

Бемор билан мулоқотда бўлган 51 киши карантинга олинган. Уларнинг орасида оила аъзолари бор.️ Шу билан бирга, бемор билан кўчада мулоқотда бўлган 26 кишидан ҳам вирусологик таҳлил учун суртма намуналари олинган.

25 май кунидаги маълумотларга кўра, Андижон вилоятида жами 175 та ҳолат аниқланган бўлиб, 167 нафар бемор тўлиқ соғайган. Айни пайтда Тошкент, Самарқанд ва Навоий вилоятларида ҳам аҳоли орасида COVID-19 инфекциясини юқтириш ҳолатлари қайд этилмоқда.