Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази ходимида аниқланди, дея хабар қилди ДСҚ матбуот хизмати.

«ДСҚ ходимлари инфекция аниқланган одам билан алоқада бўлишлари мумкинлигини ҳисобга олиб, коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирда бутун Марказий аппарат ходимлари COVID19 га тест топширмоқда». — дейилади хабарда.

ДСҚда иш жараёни карантин стандартларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилаётгани таъкидланди. Жумладан, қўмита биносига кирганда барча ходимлар ҳарорати ўлчанади, бинонинг ичида ҳам, ташқарисида ҳам мунтазам равишда санитария ҳолати таъминланган. Шунингдек, ️барча ходимлар тиббий ниқобда ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият олиб бормоқда.

Аввалроқ ОАВда Давлат солиқ қўмитасининг икки ходимида коронавирус инфекцияси аниқлагани, уларнинг ДСҚ марказий аппарати бўлим бошлиғи ва унинг ҳайдовчиси экани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.