«Навоий» ЭИЗ «Navoiy — motors» Ўзбекистон-Эрон қўшма корхонаси барпо этилади, дея хабар қилди ЎзА. Умумий қиймати 12 миллион долларга тенг бўлган ушбу лойиҳа доирасида Хитойнинг Oshan бренди остида ишлаб чиқарилаётган автомобилларни йиғиш ва ички бозорга чиқариш режалаштирилмоқда.

«Дастлаб, ички бозор учун замонавий йўлтанламас, пикап, минивен каби кузовли автомобиллар йиғишни йўлга қўямиз, — дейди корхона бош технологи Афшин Шакери. — Йилига 30 минг дона автоулов ишлаб чиқариш қувватига эга корхонамизда 200 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилади».


Oshan Cosmos йўлтанламаси.

Айни пайтда корхона қурилиши давом этмоқда. Жумладан, цемент, ўлчов, тупроқ ишлари олиб борилаяпти.

Маълумот учун, «Навоий» ЭИЗда бугунги кунда Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, БАА, Сингапур, Италия, Буюк Британия каби давлатлар билан ҳамкорликда 30 га яқин корхоналарда 25 дан ортиқ лойиҳалар фаолияти йўлга қўйилган. Истиқболда эса, ушбу лойиҳаларни 78 тага етказиш режалаштирилган.