Ухандаги COVID-19 тезкор штаб-квартираси шаҳарнинг барча аҳолисини коронавирус инфекциясига қайта текширишга буюрди, дея хабар беради РИА Новости The Paper нашрига таяниб.

Маълумотга кўра, Ухань шаҳрининг доимий аҳолиси 11 млн кишини ташкил этади. Коронавирус инфекциясини аниқлаш таҳлилларини 10 кун ичида якунлаш режалаштирилган.

Оммавий таҳлиллар тўғрисида қарор 9 май куни янги коронавирусга чалинган инфекциялар аниқлангандан кейин қабул қилинди. Қайд этилган барча ҳолатлар маҳаллийдир, 16 асимптоматик инфекция ташувчилардан 5 нафарида касалликнинг клиник белгилари кузатилган.

Беморлар Ухань шаҳрининг Дунсииху туманидан бўлгани учун, мазкур туманда эпидемиологик таҳдид даражаси пастдан ўрта даражага кўтарилди.

Маълумот учун, Ухань шаҳрида 4 апрелдан битта ҳам бемор қайд этилмаган эди ва 8 апрель кунидан шаҳарда карантин тугатилган эди.