БААнинг Шаржа амирлигидаги Ал-Наҳд минтақасида 48 қаватли осмонўпар бинода катта ёнғин келиб чиқди, деб хабар берди РИА Новости «Эмират Ал-Яум» электрон нашрига таяниб.

Фуқаро мудофааси бош бошқармасининг хабар беришича, бино ва яқин атрофдаги уйларда яшовчилар ёнғин олдидан эвакуация қилинган.

Gulf News нашри хабарига кўра, ёнғин 48 қаватли Abbco турар-жой биносининг ўнинчи қаватида юзага келган.

Ёнғинни ўчиришда бир нечта ўт ўчирувчилар ишламоқда. Қутқарувчилар айрим қаватларни текширишда дронлардан фойдаланмоқда.

Жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.