Душанба, 4 майдан ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туманлардаги бўлимлари фуқароларни қабул қилишни бошлайди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Иш кунлари: душанбадан шанбагача (шанба куни ҳам), дам олиш кунлари — якшанба ва байрам кунлари. Иш вақти: 9.00 дан 18.00 гача. Тушлик учун танаффус: 13.00 дан 14.00 гача.

Фуқаролар санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий амал қилинган ҳолда қабул қилинади. Фуқаролар тиббий ниқобда бўлишлари ва ижтимоий масофани сақлашлари лозим.