3 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2136 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Ундан аввалроқ соат 10:00 ҳолати COVID-19 қайд этилганлар сони 2127 нафарга етгани хабар қилинган эди. Бир кун муқаддам эса бу кўрсаткич 2118 та билан якунига етган эди.

Шундай қилиб, куннинг ҳозирги вақтига қадар ўсиш 18 тани ташкил этмоқда. Шу билан бир қаторда, бугунги кунга қадар коронавирусга чалинганларнинг 1278 нафари ушбу инфекциядан тўлиқ халос бўлди. 9 киши вафот этди.