2 май соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2113 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди. Кун давомида 27 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди.

Шу билан бирга, бугуннинг ўзида 59 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1271 нафарни ташкил этмоқда.

Жумладан, Наманган вилоятида 17 нафар, Тошкент шаҳрида 21 нафар, Қорақалпоғистон Республикасидан 8 нафар, Хоразм вилоятидан 3 нафар, Андижон вилоятидан 2 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тўлиқ халос бўлиб, реабилитацияга кузатилди.