Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) 30 апрель куни Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами тақдим этди, дея хабар берди Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси.

Республикага етиб келган юк шифокорлар учун 5000 комплект шахсий ҳимоя воситалари: комбензонлар, кўзойнаклар, ниқоб, қўлқоп ва бахиллаларни ўз ичига олади.

Юк топшириш ҳужжатларини имзолашда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Меҳмет Сурейя Эр Ўзбекистон ҳукумати коронавирус тарқалишини тўхтатиш борасида ўз вақтида ва юқори даражада чоралар кўрганини таъкидлади.