Президент қарорига мувофиқ, Аҳмаджонов Воҳиджон Муҳамаджонович Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, В.Аҳмаджонов тайинловга қадар вазирлик ҳузуридаги Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази директори лавозимида фаолият юритган.

Вазир ўринбосарининг зиммасига сув хўжалигини инновацион ривожлантириш, илмий ишланмалар натижаларини, сув хўжалигини бошқариш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланишнинг илғор усулларини амалиётга фаол жорий этиш, замонавий технологияларни қўллаган ҳолда сув хўжалигининг суғориш тизимларини модернизация, реконструкция қилиш ва таъмирлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш каби вазифалар юклатилган.