30 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2039 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, 10:00 ҳолатида 15 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилган эди. Шу билан кун давомида 37 та янги ҳолат тасдиқланди.

Бундан аввалроқ эса 37 киши инфекциядан тўлиқ соғайиб, жами тузалганлар 1133 нафарга етгани хабар қилинган эди.