Ўзбекистонда бир кун давомида 37 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1133 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Жумладан, Самарқанд вилоятида 3 нафар, Сурхондарё вилоятида 2 нафар, Андижон вилоятида 18 нафар, Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 5 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан эса 2 нафар бемор буткул соғайди

Самарқандда соғайганларнинг 1 нафари 39 ёшли эркак, қолган 2 нафари эса 39 ёшли ва 18 ёшли аёллар бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган.

Сурхондарёда тузалиб чиққанлар 31 ёшли ва 30 ёшли эркаклар бўлиб, иккиси ҳам Қашқадарё вилоятидан. Жорий йил 27 март куни Москва-Термиз йўналишида чартер рейсда келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган.

Андижон вилоятида соғайганларнинг 5 нафари эркак, 13 нафари аёллар бўлиб, барчаси Андижон вилоятидан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. 84 ёшли онахон ва 2 ёшли бола ҳам бор. Самарали даволаш муолажаларидан кейин сўнгги текширув натижалари уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари эркак, 2 нафари аёл ва бир нафар чақалоқ бўлиб, барчаси Тошкент шаҳридан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2020 йил туғилган.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари (аёл) 37 ёшда бўлиб, Навоий вилоятидан. У Москва-Тошкент йўналишада чартер рейси билан келган ва карантинга олинган. Яна 1 нафари (аёл) 23 ёшда бўлиб, Тошкент шаҳридан. У коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 357 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 364 нафарга етди.