29 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 тага ошиб, 2002 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Кун давомида жами 78 та янги ҳолат аниқланди. Шу билан бирга, Covid-19 аниқланан 61 ёшли бемор 14 кун сунъий нафас олиш ускунасида бўлиб, ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди (жами вафот этганлар — 9 нафар).

Шунингдек, бугуннинг ўзида 104 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1096 нафарга етди.