Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 12 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тўлиқ соғайди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Беморлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайган беморларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан. 1 нафари Бухоро вилоятидан, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан 2 нафардан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олишган. Беморлар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда.

Ҳозирга қадар бир кун ичида 103 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда жами соғайганлар сони 892 нафарга етди.