Тошкент шаҳридаги 17-сонли шифохона ва 8-сонли оилавий поликлиника карантинга ёпилди. Бу ҳақда 14 апрель куни АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Отабек Нурматов бу ҳақда берилган саволга жавоб берар экан: «Ҳа, тўғри. 17-шаҳар клиник касалхонаси ва Мирзо Улуғбек туманидаги 8-оилавий поликлиника карантинга ёпилди», — дея ушбу хабарни тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ беморлардан бири билан мулоқотда бўлган шахсда коронавирус инфекцияси аниқланганидан кейин пойтахтдаги 6-сонли туғруқхона ҳам барча беморлари, жумладан болалар, ҳомиладор аёллар ҳамда шифокорлари билан 14 кунлик карантинга олинган эди.