Ўзбекистонда яна 19 нафар бемор коронавирусдан тўлиқ соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатишди.


Натижада, айни пайтда соғайганлар 61 нафарга етди.

Қайд этилишича, беморларни даволашда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, шунингдек, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Япония каби қатор давлатларнинг нуфузли мутахассислари тавсияларидан фойдаланилмоқда. Бундан ташқари, мамлакатнинг пульмонолог, кардиолог, терапевт, эндокринолог каби мутахассислари билан телемулоқот ўрнатилиб, зарур тавсиялар олинмоқда.