Ботир Асадиллаевич Хўжаев пенсияга чиққанлиги муносабати билан бош вазирнинг саноатни ва кооперация алоқалари ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Фармонни ҳукумат раҳбари имзолади, дея хабар беради Газета.уз га ҳукуматдаги манба.

Ботир Хўжаев (1956 йилда туғилган) февраль ойидан бери бош вазирнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. Илгари у (2017 йил ноябрь ойидан) Иқтисодиёт вазири бўлган (2019 йилдан — Иқтисодиёт ва саноат вазири).

Тошкент темир йўл муҳандислари институтини тамомлаган (1979).

2011−2016 йилларда — Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, 2009−2011 йилларда — бош вазир ўринбосари — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси, 2006−2009 йилларда — Иқтисодиёт вазири, 2005−2006 йилларда — Президентнинг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси.

2002−2005 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, 1998−2002 йилларда — Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва раиси, 1997−1998 йилларда — Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 1996−1997 йилларда — Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, 1992−1996 йилларда — Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари.