Япония пойтахти ва олтита префектурасида фавқулодда ҳолат жорий этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазирининг Твиттер саҳифасида хабар берилди.

«Мен фавқулодда ҳолатни эртага эрталаб, маслаҳат кенгаши билан фикр алмашганимдан сўнг эълон қиламан. Фавқулодда вазият бир ойга чўзилиши мумкин, ҳокимларга аҳолини уйда қолишга ва бизнесларни ёпишга чақириш ваколати берилади, аммо баъзи бошқа мамлакатларда кузатилган чекловлар Японияда жорий қилинмайди. Поездлар қатнови давом этади ва супермаркетлар очиқ бўлади», — деди бош вазир Абе журналистларга.

Шунингдек, ҳукумат қарийб 108 трлн йен (990 млрд долларига тенг), хусусан, уй хўжаликлари ва кичик корхоналарга нақд пул тўлаш учун 6 трлн йен (55 млрд доллар атрофида) ва 26 трлн йенадан (240 млрд доллар атрофида) иборат ижтимоий таъминот ва солиқ тўловларини тўлаш учун рағбатлантириш дастурини ишга туширишга қарор қилди.

Маълумот учун, ҳозирги вақтда Японияда COVID-19 коронавирус инфекциясига аниқланган ҳолатлар сони 3 654 тага етди. Бунда 85 нафари вафот этган ва 575 нафари соғайиб кетган.