Айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилган 390 нафар беморнинг 188 нафари эркак, 202 нафари аёллардир. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Ёш жиҳатдан жами беморларнинг:

  • 0−9 ёшгача — 10 нафар (2,6%);
  • 10−19 ёшгача — 15 нафар (3,8%);
  • 20−29 ёшгача — 59 нафар (15,1%);
  • 30−39 ёшгача — 111 нафар (28,5%);
  • 40−49 ёшгача — 123 нафар (31,5%);
  • 50−59 ёшгача — 48 нафар (12,3%);
  • 60−69 ёшгача — 17 (4,4%);
  • 70−79 ёшгача — 6 (1,5%);
  • 80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,3%)ни ташкил этмоқда.


Айни пайтда Тошкентда 170 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор даволанмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 2, Андижон вилоятида 61, Бухоро вилоятида 19, Наманган вилоятида 48, Фарғона вилоятида 64, Хоразм вилоятида 18, Қашқадарё вилоятида 6 ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор ҳудуддаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда. Беморларга тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.


Беморларнинг 31 нафарида пневмония кузатилмоқда. Шундан 9 нафарининг аҳволи нисбатан оғир, 2 нафарининг аҳволи эса ўта оғир баҳоланмоқда.